National Geographic Traveler журнали ўзининг август—сентябрь ойидаги сонида узоқ масофага мўлжалланган дунёнинг энг яхши поезлари ҳақида маълумотларни тақдим этди, деб хабар берди Insider Pro.
Белград — Бар темир йўл линияси 12 соат давомида йўловчиларни Сербия пойтахтидан Черногориянинг Адриатика қирғоқларига қадар 435 та кўприк ва 254 та туннелдан олиб ўтади.
Марказий Америка билан танишишнинг энг яхши усули — California Zephyr темир йўли орқали саёҳат уюштиришдир. Ушбу йўл Rocky Mountains қорли тоғ бағирлари ва Серра-Невада орқали ўтиб, Тинч океани қирғоқларига етиб боради.
Канада темир йўл хизматидан фойдаланиб Торонтодан Ванкуверга отланган йўловчилар уч кун давомида олтин прериялар, кўплаб кўллар ва чиройли шаҳарчаларнинг кўринишидан баҳра олади.
Royal Rajasthan on Wheels — бу поезд бортидаги шоҳона курорт: у ерда ҳатто спа-салонлар ҳам мавжуд! Йўловчилар бир ҳафта давомида ҳинд қалъаларини, ибодатхоналарини ва Тож Маҳални томоша қилиши мумкин.
Glacier Express Швейцария Альпидаги иккита йирик тоғ курортини ўзаро боғлаб туради — йўловчиларни тоғ ёнбағрида жойлашган ажойиб манзаралар, майсазорлар ва қишлоқлар кутмоқда.
Train to the Clouds Salta, Аргентина ва Чили чегарасига қадар Анд тизмаси орқали ўтиб боради. Бу дунёдаги энг баланд тоғ темир йўлларидан бири ҳисобланади.
Shоngolоlо Express йўловчилари гўзал табиат қўриқхоналарини ва Намибия, ЖАР ҳамда Зимбабведаги ҳунармадлар бозорларини томоша қилиш бахтига муяссар бўлади.
Оrient Express йўловчилар ўзларини темир йўлнинг олтин асрига тушиб қолгандек ҳис қилишади. Бу ерда тўрт маҳал шоҳона тушлик тортилади. У икки кун давомида Лондон — Венеция йўналиши бўйича қатнайди.
Belmond Grand Hibernian поезди Ирландия бўйлаб ҳаракатланади. Дублиндан Корк ёки Белфастга саёҳат қилганингизда унинг ажойиб вагонларидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.