AdMe ғоялар қанчалик аҳмоқона бўлмасин улар муваффақиятга эришиши мумкинлигини исботловчи маълумотларни тўплаб тақдим этди.
Телевидение
Ҳаракатланаётган тасвирларни масофадан туриб узатиш усули ХХ асрнинг бошларида ихтиро қилинган, бироқ телевидение орадан бир неча ўн йиллар ўтганидан сўнг пайдо бўлган. Нега? Сабаби ҳеч ким «ичида тирик суратлар жойлашган қути»нинг муваффақиятига ишонишни хоҳламаган. 1926 йилда ихтирочи Ли Дефоре «Техник жиҳатдан телевидение яратишнинг имкони бор, аммо у тижорат жиҳатидан мутлақо маънисиз» дея ёзиб қолдирган.Мобил телефон
1947 йилда Bell Laboratories илмий лабораторияси ходимлари мобил алоқани яратишда сот усулини (олти бурчакли усул) таклиф қилишган. Мобил телефонлар савдога чиққунича орадан 40 йил вақт ўтган. Биринчи мобил телефонни Мартин Купер яратган. Кўпчилик унга бу ихтироси аҳамиятсиз эканлигини айтган, аммо қурилма сотувга чиққанининг биринчи кунидаёқ дўконларда узун навбатлар пайдо бўлган. Ушбу қурилма хотирасида 30 та рақамни сақлай олган, бир соат ишлаган ва 10 соат қувват олган.Смайликларнинг яратилиши
Ҳозирда барчага маълум бўлган смайликларни 1963 йилда америкалик рассом Харви Болл яратган. Ушбу ижоди учун Болл атига 45 доллар пул олган. Орадан бир неча йил ўтгач Бернар ва Мюррей Спейн каби бизнесменлар смайликларнинг фойдасини кўра билган ва уларнинг савдоси ҳамда лицензияси билан шуғулланиб 50 миллион доллардан ортиқ маблағ ишлаб олган.Суперкомпьютер
Гурав Кханна қора туйнукларни ўрганаётганида унинг лабораториясига суперкомпьютер зарур бўлиб қолган. Бироқ уни яратиш учун жуда қиммат қисмларни сотиб олиш даркор бўлган. Шунда Густав бир қарашда ғалати бўлган усулни ўйлаб топган: у 412 та арзон Playstation 3’ни сотиб олган ва уларга бошқа операцион тизим ўрнатган. Ушбу қурилма ўзининг қимматбаҳо «укаси»дан анча самаралироқ бўлиб чиққан.Жарроҳ чумолилар
Ушбу ғоя эрамиздан олдинги биринчи мингйилликда пайдо бўлган. У вақтларда жароҳат етган жойларни тикиш механизми мавжуд бўлмаган. Шунинг учун одамлар чумолилардан фойдаланишган, ҳашаротлар ўзининг мустаҳкам жағлари билан жароҳат етказилган жойнинг икки четини маҳкамлаб бера олган. Бу каби усулдан VII асрга қадар фойдаланилган.Ифлосланишга қарши шарлар
Лос-Анжелесдаги сув омбори бир неча йил давомида жуда ифлос бўлган. Унга тушадиган қуёш нури хлор ва бром билан реакцияга киришиб сувни зарарли қилиб қўйган. Шунда ноодатий усул ўйлаб топилган: сув юзасини бутунлай қоплайдиган, сувда чўкмайдиган пластик шарлар ташланган. Улар сувнинг исиб кетишини ва турли сув ўтларининг ўсишига барҳам берган.Спиннер
2017 йилда ихтиро қилинган энг ёш ўйинчоқ. Спиннер — айланадиган қозоғ ўйинчоқнинг модернизация қилингани холос. Спиннерларга бағишланган видео бир ҳафта ичида 7 миллион фойдаланувчи тўплаган. Унинг савдосидан эса миллиардлаб доллар фойда келмоқда.
Изоҳ (0)