Takei Nabeshima Architects студияси дам олиш уйининг ғаройиб лойиҳасини тақдим этди. Уй Испаниянинг Матаррания туманида қурилади. TJournal уйнинг суратларига эътибор қаратди.
Режага кўра, уй йирик Соло Ҳоусес лойиҳасининг бир қисми бўлади. Лойиҳа доирасида аллақачон бетондан симметрик қароргоҳ ва ҳалқа кўринишидаги бино қурилган. Шунингдек, томида сузиш ҳавзаси бўлган айлана уй ва шакли портлашдан илҳомланилган бино қурилиши режалаштирилган.
Takei Nabeshima Architects томонидан ўйлаб топилган уй тўрт қаватли тўнкарилган пирамидага ўхшайди. Бинода ошхона, меҳмонхона ва учта катта ётоқхона бор, қия деворлардаги деразалардан тоғ манзаралари кўринади.
Изоҳ (0)