Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитойдан мағлуб бўлгач, «Дарё» ўз ўқувчилари ўртасида сўровнома ўтказиб, уларнинг фикрлари билан қизиққанди.
«Хитойдан учралган мағлубиятдан кейин қандай фикрдасиз?» деб берилган саволга сўровнома иштирокчиларининг 24 фоизи «Самвел Бабаянни кўришни ортиқ истамайман» деган вариантни белгилади. Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоасини ЖЧ учун лойиқ эмас деб ҳисоблайдиганлар ҳам айнан шунча фоизни ташкил қилди.
Ўзбекистон термаси Тошкентда 5 сентябрь куни Кореяни юта олмаслигига ишонганлар бироз камроқ — 23 фоиз. 3 та асосий жавобдан кўриниб турибдики, ўзбекистонликларда мамлакат бош жамоасига бўлган ишонч Хитойга қарши ўйиндан кейин камайиб кетган
Бор-йўғи 5 фоиз иштирокчи футболчиларга миннатдорчилик билдирган. 12 фоизи эса бош жамоага охиригача ишонишини маълум қилган.
Изоҳ (0)