5 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан ўйнайдиган Жанубий Корея термаси ЖЧ—2018 саралашининг ҳал қилувчи босқичида 2-ўринни эгаллаб турибди.
Ўйинлар жадвалида назар солинса, кореяликлар сафарда ўтган бирорта учрашувда зафар қучмаганини кўриш мумкин. «Осиё йўлбарслари» фақатгина Сурияга қарши ўйинда 1 очко ишлаб олган — 0:0. Қайд этиш керак, Сурия ўзининг уй учрашувларини Малайзияда ўтказиб келмоқда.
Қолган сафар беллашувлари кореяликларнинг мағлубияти билан якун топди — Эрон 0:1, Хитой 0:1, Жанубий Корея 2:3. Айнан Доҳадаги мағлубиятдан кейин бош мураббий Ули Штилике истеъфога чиқарилди.
Кореяликлар ўзининг сўнгги сафар ўйинини Тошкентда Ўзбекистонга қарши ўтказади. Уларда яна бир бор очко йўқотиб ҳам, ЖЧ учун тўғридан-тўғри чиптага эга чиқиш имконияти бор.
Ўзбекистон терма жамоаси саралашнинг 5 та учрашувида мағлуб бўлганига қарамай, бош мураббий истеъфога чиқарилмаган.
Изоҳ (0)