AdMe бир неча ҳафталик таътилни мароқли ўтказиш мумкин бўлган Ер сайёрасидаги энг ноодатий шаҳарлар ҳақида маълумот тўплаб тақим этди.
Ўлиш мумкин бўлмаган шаҳар
Фото: AdMe
Норвегиянинг ушбу Лонгйир шаҳрида ўлиш расман тақиқланади. Шаҳарда қабристон мавжуд, бироқ 70 йилдан бери марҳумларни қабул қилмайди.
Бунга сабаб мунтазам совуқ туфайли жасад бузилмай туради ва ёввойи йиртқичларни ўзига жалб қилади. Шаҳарда вафот этганлар самолёт ёрдамида мамлакатнинг бошқа шаҳарларига олиб борилади.
«Дўзах шаҳар»
Фото: AdMeАҚШнинг Мичиган штатида Hell (Дўзах) номли шаҳар мавжуд. Бу ерга ташриф буюрган сайёҳлар «Дўзахга хуш келибсиз» ёзуви остида суратга тушишни яхши кўради.
Шаҳарнинг хитойча нусхаси
Фото: AdMe
Хитойликлар барча нарсадан нусха кўчира олади. Ҳатто шаҳарлардан ҳам. Хитойликлар мамлакатдан чиқмай туриб ўзларини Европада юргандек ҳис қилишлари учун Австриянинг Халльштатт шаҳридан нусха кўчиришга рухсат берилган.
Хитой Халльштаттидаги кўчмас мулклар Австриядагидан қимматроқ туради.
Фото: AdMeМарокашда Шавен номли ажойиб шаҳар мавжуд бўлиб, у ердаги уйлар, деворлар, эшиклар ва зинапояларнинг ранги кўк ҳамда ҳаворанг. Бу ерда қачонлардир яҳудийлар яшаган ва улар уйларини ўзлари учун муқаддас бўлган кўк рангга бўяб чиққан. Бу ерда яҳудийлар бир неча юз йилдан бери яшамайди, бироқ анъана сақланиб қолган.
Ўзга сайёраликлар шаҳри
Фото: AdMe1947 йилда АҚШнинг Розуэлль шаҳри яқинига номаълум жисм қулаб тушган. Бу қандай жисм эканлиги борасида ҳамон баҳс-мунозалар давом этмоқда. Шунга қарамай Розуэлль шаҳри бутун дунёга ўзга сайёраликлар шаҳри сифатида танилди.
Қоядаги шаҳар
Фото: AdMe
Испаниядаги Сетениль-де-лас-Бодегас шаҳарчаси улкан базалит қоя билан ўралган.
Изоҳ (0)