Дилшод Нуралиев бошчилик қилаётган футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Польша мезбонлигидаги Syrenka Cup халқаро турнирида иштирокини бошлади.
Ўзбекистонлик футболчилар унинг илк ўйинида Бельгияга қарши саф тортди ва 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. ЎФФ матбуот хизматининг хабар беришича, Нуралиев жамоасидан ягона голга захирадан ўйинга қўшилган Жасур Жалолиддинов муаллифлик қилган.
Ўсмирлар терма жамоасининг навбатдаги рақиби бугун аниқ бўлади. Регламентга кўра, Польша ва Венгрия термалари ўзаро кураш олиб боради. Мазкур беллашувда мағлуб бўлган жамоа Ўзбекистон термасига рақиблик қилади.
Ўзбекистон U16 термасини Бельгия, Польша, Португалия кабилардан кейин Россия кутиб турибди
Syrenka Cup—2017 Плоти, Польша 29 август, сешанбаБельгия — Ўзбекистон 4:1
Гол: Жасур ЖалолиддиновЎзбекистон: Мўминмирзо Қодиров — Хуршид Убайдуллаев, Мироншоҳ Сатторов, Жасур Абдулбеков, Рустам Азимов, Хожимат Эркинов, Алишер Одилов, Диёр Рамазонов, Шоҳжаҳон Султонмуродов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Хушнуд Бозоров.
Захира: Шукрон Йўлдошев, Дониёр Собиров, Игорь Чикризов, Темур Мамасиддиқов, Жасур Жалолиддинов, Суннатилло Ҳамиджонов, Бекзод Шамсиев, Жавоҳир Жўраев.
Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати U16 да саралашида иштирок этиш учун тайёргарлик кўрмоқда. Саралаш ўйинлари 16 сентябрь куни Саудия Арабистонида старт олади.
Изоҳ (0)