Футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг 19-туридан жой олган 5 та учрашув бўлиб ўтди. Мамлакат бош жамоасига 3 ва ундан кўпроқ футболчисини берган «Локомотив, «Насаф» ва «Пахтакор» иштирокидаги беллашувлар номаълум санага қолдирилган.
Тошкент дербисида «Бунёдкор»нинг қўли баланд келди. Давралар оралиғида «Обод»дан «Бунёдкор»га кўчиб ўтган Шоҳруз Норхонов собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.
Қўқонда бўлиб ўтган водий дербисида Вадим Абрамов бошқарувидаги «Нефтчи» навбатдаги мағлубиятини қабул қилиб олди ва қуйи лигага равона бўлиш учун навбатдаги қадамни ташлади.
19-турда зафар қучган «Бухоро» ва «Қўқон—1912» клублари кучли учликдан жой олган. «Бунёдкор»нинг зафар қучишидан кейин Қаршининг «Насаф» клуби энди 5-ўринга шўнғиган.
Ўзбекистон Олий Лигаси 19-тур учрашувлари 26 август, шанба
«Шўртан» — «Металлург» 0:1
Гол: Мирғиёс Сулаймонов, 42 (0:1).«Навбаҳор» — «Динамо» 1:0
Гол: Рўзимбой Аҳмедов, 65 (1:0).«Қўқон—1912» — «Нефтчи» 3:1
Голлар: Носир Отақўзиев, 8 (1:0). Мўйдин Мамазулумов, 64 (1:1). Носир Отақўзиев, 68 (2:1). Суҳроб Бердиев, 74 (3:1).«Бухоро» — «Қизилқум» 1:0
Гол: Владимир Баенко, 51 (1:0).«Бунёдкор» — «Обод» 2:0
Голлар: Шоҳруз Норхонов, 19 (1:0). Достон Ҳамдамов, 79 (2:0).Номаълум муддатга қолдирилган ўйинлар:
«Пахтакор» — «Машъал»«Сўғдиёна» — «Насаф»«Олмалиқ» — «Локомотив»