Тожикистон маориф вазирлиги мактабларда қизларга рўмол ўраш, йигитларга эса соқол қўйиш тақиқланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Аниқлаштирилишича, юқоридаги тақиқлардан ташқари, вазирлик мактаб ўқувчиларига татуировкаларни, шунингдек, реклама ёзувлари ҳамда бошқа давлатлар символикаси акс этган футболкаларда юришни ман этган. Эндиликда машғулотларга спорт кийимида келиш мумкин эмас. Жисмоний тарбия дарслари бундан мустасно.
Вазирлик вакиллари мактаб формасини маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан сотиб олишни тавсия қилди, аммо бу мажбурий талаб эмас.