5 август куни Қрим чегара хизмати Каркинит кўрфазида 18 ёшли украиналик йигит ўтирган пуфлама батутни ушлаб қолди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Чегарачиларнинг аниқлашича, 2 август куни Херсон вилоятида истиқомат қилувчи Михаил исмли йигит болаларнинг пуфлама батутида тунаш мақсадида уни шиширган ва Лазурное кўли бўйида дам олишга қарор қилган. Эрталаб Михаил очиқ денгизда эканлигини кўрган.
У ерда йигит қарийб уч сутка бўлган. Ҳаво иссиқлигидан ташқари, йигит сув ва овқат етишмовчилигидан азият чеккан.
Йигит Қрим ғарбидаги Черноморское қишлоғидаги шифохонага ётқизилди. Унга иссиқлик уриши ташхиси қўйилди.