АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлиги ишчиларига ҳужжатлар ва расмий ёзишмаларда «иқлим ўзгариши» атамасидан фойдаланиш тақиқланди. Бу ҳақда вазирликдаги манбаларга таянган ҳолда The Guardian хабар бермоқда.
Эндиликда ҳужжатларда «иқлим ўзгариши» ўрнига «экстремал ҳаво шароитлари», «иқлим ўзгаришига мослашиш» ўрнига «экстремал ҳаво шароитларига мослашиш», «парник газлари чиқиндиларини тушириш» ўрнига эса «ернинг органик қисмини ўстириш» атамалари қўлланилиши белгиланди.
Айтилишича, табиий ресурсларни асраш хизмати билан ёзишмаларда вазирлик ходимлари бу талаблардан хавотирдалигини билдириб, уларга аниқ сўзлар ва атамалар рўйхатини юборишни сўраган.
Айрим ходимлар бундай талабга норозилик билдириб, профессионализм амалдаги маъмуриятнинг инжиқликларидан устунлигини айтмоқда.