Эрон махсус хизматлари 27 кишини ИШИД террорчи гуруҳига алоқадорликда гумон қилиб ушлади. Бу ҳақда IRNA агентлиги маълум қилди.
Айтилишича, ушланганларнинг беш нафари Эроннинг турли шаҳарларида терактлар уюштиришга тайёрланган. Қолганлар ёрдамчи вазифаларни бажарган.
17 киши мамлакат ҳудудида ушланди, яна ўн киши бошқа давлатларда тутилиб, Эронга топширилди.
Махсус операция чоғида террорчиларнинг ёнидан қурол-яроғ топилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)