AdMe дунёнинг сиз ҳали эшитмаган энг қизиқарли бурчаклари ҳақида маълумот тўплади.
Пуладаги амфитеатр, Хорватия
У Римдаги Колизейдан қолишмайди. Амфитеатр дастлаб ёғочдан қурилган, эрамизнинг I асрида эса тошдан қайта барпо этилган. 23 минг кишини сиғдира олган, у ерда оммавий томошалар уюштирилган.Пон-д’Арк табиий кўприги, Франция
У Ардеш дарёси устида қад кўтарган. Юзлаб йил давомида дарё қоядан баландлиги 50 метр, кенглиги 60 метр бўлган аркани ўйиб ҳосил қилди.Эльтон кўли, Волгоград вилояти, Россия
Тузли сув ҳавзасининг майдони 150 квадрат км бўлиб, у Европадаги энг йирик минерал кўлдир. Унинг чуқурлиги ёзда 7—10 см, баҳорда эса 1,5 метрни ташкил қилади.«Орта лабиринти», Испания
Барселонада XVIII асрда неоклассик боғ сифатида барпо этилган. Илгарилари у ерда маданий ва жамоатчилик тадбирлари ўтказилган.Сен Мишель д’Эгил бутхонаси, Франция
Франция жанубидаги Ле-Пюи-ан-Веле шаҳарчасида, 90 метрли қоя чўққисида жойлашган бутхона 962 йилда қурилган.Биэй мовий ҳовузи, Япония
Хоккайдо префектурасида тўғон қурилишидан кейин эрозия жараёнларини назорат қилиш тизимининг бир қисми сифатида ҳосил қилинган. Сувнинг ноодатий ёрқин мовий ранги минераллар туфайли ҳосил бўлган ҳамда табиий шароит ва назар солиш нуқтасига қараб, у ўзгариши мумкин.
Изоҳ (0)