«Иванушки International» гуруҳининг марҳум яккахони Олег Яковлевнинг хоки бир ойдан бери дафн этилмаяпти. Бу ҳақда унинг рафиқаси маълум қилди, деб хабар беради «SputnikSMI.ru» нашри.
«Бир ойдан бери Олегни Ваганьково қабристонида дафн этиш масаласи билан шуғулланмоқдамиз. У ёпиқ қабристон, бунинг учун Москва маъмуриятининг рухсати керак», — тушунтирди хонанданинг беваси Александра Куцевол.
Куцевол муаммо Олегнинг вафотига 40 кун тўлишига қадар ҳал бўлишига умид билдирди.
Олег Яковлев 29 июнь куни вафот этган эди.
Изоҳ (0)