Америкалик актёр Жорж Клуни эгизак чақалоқлари суратларини чоп этган Франциянинг Voici журналини судга беради. Бу ҳақда CNN маълум қилди.
«Ўтган ҳафтада Voici журнали фотографлари деворимиздан ошиб ўтиб, дарахтга чиққан ва уйда бўлган болаларимизни яширинча суратга олган. Улар, агентлик ва нашр қонун олдида тўлиқ жавоб беради», — дейилади актёрнинг телеканалда келтирилган баёнотида.
Клунига кўра, чақалоқларнинг хавфсизлиги шундай чора кўришни талаб қилади.
Эслатиб ўтамиз, 6 июнда актёр ва унинг рафиқаси Амал Клуни эгизак фарзандли бўлди. Чақалоқларга Элла ва Александер деб ном берилди.
Изоҳ (0)