Ишлаб чиқариш унумдорлиги — иқтисодий ривожланишнинг асосий омилларидан ҳисобланади. Мамлакат аҳолиси қанчалик самарадор бўлса, иш берувчиларга, ўз навбатида мамлакат иқтисодига кўпроқ даромад келтириши мумкин.
Эхперт Market ўзининг янги тадқиқотларида дунёдаги энг самарали ишчилар қайси мамлакатда яшашини аниқлади. Улар таққослашда жон бошига тўғри келадиган ЙИМини бир нафар инсоннинг ишлаган соатлари миқдорига бўлиб юборди, деб хабар берди Insider Pro.10. Швеция: 23,65 фунт
Швеция мамакатда жиноят кўрсаткичининг пастлиги ҳамда аҳоли бахтлилик даражасининг юқорилилиги билан Скандинавия давлатлари орасида машҳур ҳисобланади.9. Нидерландия: 24,04 фунт
Кўпчилик голландларни сабрсиз ҳисоблайди. Бироқ Нидерландия ишлаб чиқариш бўйича Европа мамлакатлари орасида еттинчи ўриндалигини ҳисобга олсак, юқоридаги гап нотўғри бўлиб чиқади.8. Ирландия: 25,44 фунт
Brexit’дан сўнг Буюк Британияни тарк этаётган компаниялар Ирландияга ўрнашишни режалаштирмоқда. Бу ерда ЙИМ киши бошига 47 805 фунт стерлингни ташкил этади.7. Австралия: 25,47 фунт
Бу ерда маҳаллий ишчилар ҳафтасига 817,61 фунтлик маҳсулот ишлаб чиқаради.6. АҚШ 25,74 фунт
АҚШда ЙИМ киши бошига 45 898 фунтни ташкил этади. Ишчилар эса ўз вазифасини бажариши учун йилига 1783 соат ишлашади.5. Исландия: 27,63 фунт
Мамлакатда 300 минггина аҳоли истиқомат қилади, унинг иқтисодиёти эса асосан балиқ саноати ҳамда алюминий қазиб олишга ихтисослашган.4. Дания: 28,87 фунт
Дания самарадорлик рейтингида қўшниси Швециядан олдинга ўтиб кетди, бироқ Норвегиядан ортда қолмоқда.3. Швейцария: 37,89 фунт
Швейцария ўзининг самарадорлиги ҳамда поездларининг аниқ жадвали билан машҳур. Ушбу мамлакатда маҳаллий аҳоли йилиги ўртача 1590 соат меҳнат қилади.2. Норвегия: 39,72 фунт
Норвегиялик ишчилар пул самарадорлиги бўйича Исроил, Япония ҳамда Буюк Британиялик ҳамкасбларидан икки баробар олдинда.1. Люксембург: 51,8 фунт
Дунёдаги энг самарали мамлакат. Марказий Европадаги ушбу кичик мамлакат Еврокомиссия президенти Жан Клод Юнкернинг ватани ҳисобланади.
Изоҳ (0)