Flytothesky нашри ўз даврида гуллаб яшнаган буюк шаҳарлар ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди.
Венеция
Биринчи венецияликлар ушбу орол материкдан кўра анча хавфсиз бўлганлиги учун бу ерда ўз уйларни улкан ёғоч қозиқлар устига қура бошлаган. Шундан сўнг туз қазиб олиш ҳамда у билан савдо қилиш йўлга қўйилган. Венеция Ўртаер денгизидаги энг катта савдо портларидан бирига ва Ғарбий Евопадаги энг бой шаҳарга айланган.Палембанг
Суматра оролида жойлашган ушбу орол ҳам Венеция каби ўзининг жойлашган ўрни савдо-сотиқ учун қулай бўлганлиги сабаб гуллаб яшнаган. Африка ва Хитойни Яқин Шарқ, Ҳиндистон ҳамда Жануби-Шарқий Осиёни бирлаштириб турувчи Ҳинд океани материкдаги Буюк ипак йўлидан кўра кенг кўламли бўлган.Эриду
Қадимий Эриду шаҳрига (Худолар уйи) эрамиздан аввалги 5400 йилда Фрот дарёси қирғоқларида асос солинган. Археологлар ушбу шаҳар қолдиқларини ХХ асрда топишга муваффақ бўлган. Одамлар Эридуни нега эрамиздан аввалги 600 йилда тарк этишганлари ҳамон номаълум.Фива
Миср маданият маркази ўзининг ажойиб ибодатхоналари ва қуёш худоси Амон шарафига қурилган ҳайкаллари билан машҳур.Қорақурум
Чингизхон барча моғул қабилаларини бирлаштиргач, 1220 йилда империя тарихидаги энг катта шаҳарни — Қорақурумни қуришни бошлайди. Ўрхун дарёсида яқинида жойлашган Қорақурум Буюк ипак йўлининг стратегик объекти ҳисобланган. XIV асрда хитойликлар томонидан вайрон қилиб ташлангунига қадар шаҳар жуда аҳамиятли бўлган.Буюк Зимбабве
Буюк Зимбабве қачонлардир 25 минг одам истиқомат қиладиган, савдо-сотиқ ривожланган шаҳар бўлган.Хаттуса
Гомернинг «Илиада« ва «Одиссей»и яратилган давр хеттлар империясининг энг қудратли даврига тўғри келган, пойтахт Хаттуса шаҳри эса одамлар гавжум мегаполис бўлган. Эрамизнинг XII асрида фригияликлар шаҳарга ҳужум қилиб унинг кулини кўкка совурган.Сиан
Сиан — қадимий Хитойнинг олтита пойтахтидан бири бўлиб, энг машури ва қудратлиси ҳисобланади. Қадимий Хитой ёпиқ жамият бўлган. Бу аввалига уни ривожлантирган бўлса, кейинчалик унинг йўқ бўлишига ҳам айнан шу нарса сабаб бўлган. Буюк ипак йўли Шарқ ва Ғарбни бирлаштириб турган ва бу йўл айнан Сиандан бошланган.Паталипутра
Эрамиздан аввалги 326 йилда шаҳзода Чандрагупта Паталипутра шаҳарига асос солган. Ушбу замонда яшаганлар шаҳарга «ҳашаматли ва жиноятдан холи» дея таъриф беришган. Император Ашока даврида шаҳарда тошдан уйлар қурила бошлаган.
Изоҳ (0)