Пойтахтнинг Миробод туманида фоҳишахона фош этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайтида маълум қилинди.
«11 июль куни тахминан соат 20:30 ларда ўтказилган тезкор тадбир давомида Лихошерстний Евгений Владимирович Миробод тумани, Г. Алиев кўчаси, 204-уй, 37-хонадонда фоҳишахона сақлаб, 40 минг сўм пул эвазига икки фуқарога жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб берганлиги аниқланди», — дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)