Ғузорнинг «Шўртан» футбол клубида янги муаммо пайдо бўлди. Жамоа яқин орада бундан чиқиб кета олмаса керак, деб ёзди «Championat.asia» нашри.
2017 йилги мавсумнинг биринчи давраси якунлангач, «Шўртан» бош мураббий Ихтиёр Каримовни истеъфога чиқарганди. Турнир жадвалида эгаллаб турилган 14-ўрин раҳбариятга маъқул келмаган.
Истеъфодан кейин журналист Фирдавсхон клубдаги муаммолар борасида эндиликдаги собиқ мураббий Ихтиёр Каримов билан суҳбатлашди ва бир қатор кутилмаган янгиликларни аниқлашга муваффақ бўлди. Маълумот берилишича, Ихтиёр Каримовнинг ёрдамчилари ҳисобланган Комил Жўраев ҳамда Ботир Қодирқулов ҳам ишдан кетган. Буларнинг барчаси клубга Камолиддин Раҳимов раҳбар этиб тайинлангач амалга ошган. Ихтиёр Каримовнинг ўзи айни пайтда «Шўртан» техник директори лавозимида ишлаб туради.
Ихтиёр Каримов бошқарувида «Шўртан» Тошкентнинг тўрт клубини мағлуб этишга муваффақ бўлди. Бундай натижа ҳозирча ҳеч кимга насиб қилганича йўқ: «Локомотив» 2:0, «Пахтакор» 3:0, «Бунёдкор» 1:0, «Обод» 2:0.
Клубда ўзига яраша муаммолар бор. Урош Милославлевич билан боғлиқ вазиятдан кейин энди бошқа муаммо бўлмайдими деб сўрагандингиз. Биласизми, энди Игорь Криушенко билан боғлиқ навбатдаги муаммо чиқди. Куни кеча ФИФА яна хат ёзди. Энди «Шўртан» Кришуенко ва унинг ёрдамчисига пул тўлаб бериши керак. 2011—2012 йилларда охири ўйланмасдан тузилган катта шартномалар, имкониятдан келиб чиқмай, ўзига берилган ортиқча баҳо оқибатида орадан шунча йил ўтиб, энди бошқа мураббий ва футболчилар жабр кўряпти.Ихтиёр Каримов, «Шўртан» техник директори
Бунда Каримов қарздорлик суммасини яшириб ўтирмаган ва барчасини очиқ-ойдин айтиб ўтган.
Сизга ёлғон гапиришни истамайман. Криушенкодан қарздорлик адашмасам 95 минг долларни ташкил этади. Бундан ташқари, ўша пайтда «Шўртан»да дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлаган мутахассисга яна 26 минг доллардан зиёд пул тўлаш керак. Клуб қарзини тўламай юраверса, фоиз ҳисобида улар пеня туғиб бораверади. Натижада клуб борган сари қийналаверади.Маълумот учун, ФИФА «Шўртан» 2018 йилги Ўзбекистон қуйи лигасида ўтказиши борасида қарор чиқарган ва бунинг ижросини ЎФФга ишониб топширган. Урош Милославлевичга жами 59 минг доллар тўлаб берилгач, футболчи ФИФАга Ғузор клубидан арзи йўқлигини маълум қилиши ва ФИФА шундагина ўз қароридан кечиши мумкин. Ихтиёр Каримовнинг айтишича, ҳозир клуб келажаги мавҳумлигича қолмоқда.Ихтиёр Каримов, «Шўртан» техник директори
Изоҳ (0)