Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов Конфедерациялар кубогининг ярим финалидан жой олган Португалия — Чили ўйинида ишлайди, деб хабар берди ФИФА сайти.
Россияда давом этаётган мусобақага Эрматов видеоассистент сифатида таклиф этилган бўлиб, бунгача Германия иштирокидаги икки учрашувда ишлаганди: Германия — Австралия ва Чили — Германия.
Португалия ва Чили термалари ўртасидаги ўйин 28 июнь куни Тошкент вақти билан 23:00 да старт олади. Иккинчи жуфтлик — Германия — Мексика ўйини 29 июнь куни 23:00 да ўтказилади.