Португалия шарқида авж олган йирик ўрмон ёнғинлари аллақачон ўнлаб одамларнинг ҳалокатига сабаб бўлди. «РИА Новости» табиий офат оқибатларини акс эттирувчи фотосуратлар билан бўлишди.
Португалияда ёз фаслида ўрмон ёнғинлари доимий равишда кузатилади, аммо Лейрия округида ҳозиргача бундай сондаги қурбонлар кузатилмаган эди.
Мамлакат ҳудудида жами 30 та ёнғин ўчоқлари қайд этилди.
Ҳалигача назорат остига олиб бўлмаган ёнғин Педроган-Гранди, Фигейро-душ-Винюш ва Каштанейра-ди-Пера муниципалитетларида авжига олди.
Педроган-Грандидаги энг кучли ёнғинга дарахтни яшин уриши сабабчи бўлди.
Табиий офат қутуриши натижасида айни пайтгача 62 киши қурбон бўлди, яна 60 га яқини жароҳатлар олди. Мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинди.
Португалияда ёнғинларни ўчиришда жами икки мингдан ортиқ ўт ўчирувчилар ва ҳарбийлар, шунингдек, 686 та транспорт воситаси иштирок этмоқда.
Изоҳ (0)