Forbes журнали сўнгги бир йил давомида энг кўп пул топган спортчилар рейтингини эълон қилди. Уни Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду бошқариб турибди.
Португалиялик футболчи бир йил давомида жами 93 миллион доллар ишлай олди. Шунинг 58 миллиони ойлик-маош ва бонуслардан келган бўлса, қолган 35 миллион доллар реклама даромадлари ҳисобланади.
Қизиқ томони, энг сердаромад спортчилар рейтингининг дастлабки юзталигидан бор-йўғи 8 нафар футболчи жой олди. Месси йиллик 80 миллион доллар билан учинчи бўлди. Неймар, Гарет Бэйл, Златан Ибраҳимович, Уэйн Руни, Серхио Агуэро, Ҳамес Родригес каби футболчилар юзталикдан жой олди.
Баскетбол юлдузи ЛеБрон Жеймс Криштиану Роналдудан кейин иккинчи бўлиб турибди. Америкалик спортчининг йиллик даромади умумий 86,2 миллион долларни ташкил қилди.
ТОП-10
Криштиану Роналду — «Реал» (93 миллион доллар)ЛеБрон Жеймс — «Кливленд», NBA (86,2)Лионель Месси — «Барселона» (80)Рожер Федерер — теннис (64)Кевин Дюрент — «Голден Стейт», NBA (60,6)Эндрю Лак — «Индианаполис», NFL ва Рори Макилрой —гольф (60)Стефен Керри — «Голден Стейт», NBA (47,3)Жеймс Харден — «Хюстон», NBA (46,6)Льюис Хемилтон — «Мерседес», формула-1 (46)Мос равишда Неймар 38, Гарет Бэйл 34, Златан Ибраҳимович 32, Уэйн Руни 23,6, Серхио Агуэро 22,6 ва Ҳамес Родригес 21,9 миллион йиллик даромадга эга экани кўрсатилган.
Изоҳ (0)