Хитойнинг Сичуань провинцияси Чунцин шаҳрида дунёдаги энг мураккаб транспорт йўли барпо этилди. People’s Daily Online нашри таъкидлашича, у саккизта йўналишдаги беш босқич ва 20 та осма кўприкдан иборат, деб ёзади «Мотор».
Йўл қурилиши 2009 йилда бошланиб, энди якунланди. Маҳаллий ҳокимият вакилларининг сўзларига қараганда, автомобилчиларда тўғри йўналиш танлаш билан боғлиқ муаммо юзага келмайди.
Ҳайдовчи керакли бурилишни ўтказиб юборган тақдирда ҳам, тўғри йўналишга тушиб олиши учун 500 метрдан бир километргача масофа босиб ўтишига тўғри келади. Бундан ташқари, ҳокимият вакилларининг таъкидлашича, йўлда барча йўналишларни аниқ акс эттирган навигацион тизимлар ҳам синовдан ўтказилган.
Йўл ўтказгич қурилиши тўлиқ якунланганлигига қарамасдан, уни кейинги йилга қадар тўлиқ очиш режалаштирилмаяпти.
Изоҳ (0)