Робототехника эксперти Хизер Найт Tesla электрокарлари автоматик бошқарув тизими ишлаш принципларини ўрганиб чиқиб, улар велосипедчиларга хавф туғдириши мумкин деган хулосага келди. У ўз мақоласини Medium’даги блогида эълон қилди.
Найтнинг тушунтиришича, автопилотни синаш жараёнида у машина ўзини велосипедчилар яқинлашганда ғалати олиб боришини сезган. Унинг ишонтиришича, Tesla бу ҳолда олдида одам турганини тушунмай, велосипедга кичик автомобиль сифатида қарайди.
«Объектнинг аниқланмаслиги Tesla уни кўрмаяпти дегани эмас. Аммо инсон ҳаёти турганида биз ҳеч қачон велосипедчилар олдида Tesla автопилотидан фойдаланмасликни тавсия этамиз», — хулоса қилди Найт.
Шу билан бирга, олим Tesla автоном тизимининг бошқа хусусиятларини ижобий баҳолади.
Изоҳ (0)