Шэрон Стоун
Актриса аневризмнинг ёрилиши ва мияга қон қуйилиши оқибатида клиник ўлимни бошидан кечирди. Операциядан сўнг нутқ билан боғлиқ муаммоларга қарамай, беш йилдан кам вақт ичида яна кинога қайтди.
Айни пайтда Стоун жиддий хаста кишиларни қўллаб-қувватлайди. 2013 йилда хайрияга қўшган ҳиссаси учун у Нобель мукофоти билан тақдирланган.Майкл Жей Фокс
1991 йилда актёрга Паркинсон хасталиги ташхиси қўйилган. Шунга қарамай, ўшандан буён у беш марта «Эмми» мукофотини қўлга киритди.
Майкл капитали 450 миллион долларга тенг жамғармага асос солди, у Паркинсон касаллигига қарши дори қидириш борасида тадқиқотлар билан шуғулланади.Жулия Робертс
Актриса Верльгоф касаллигига қарши курашмоқда, у теридаги кичик кесилган жойдан ҳам кучли қон кетиши билан тавсифланади. Шунга қарамай, у фильмларда суратга тушмоқда ва уч фарзандни тарбияламоқда.
Робертс ЮНИСЕФ яхши ният элчиси сифатида мушкул аҳволга тушган одамларга ёрдам бериш учун ҳам вақт топмоқда.Бен Стиллер
Таниқли қизиқчи саратон шишини олиб ташлаш бўйича операцияни ва кимё терапиясини бошидан ўтказди.
Айни пайтда у 25 та ташкилотни қўллаб-қувватлайди, улар орасида саратонни ўрганиш институти ва онкологик касалликларга чалинганларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси бор.Дэниел Редклифф
«Гарри Поттер» диспраксия — энг оддий ҳаракатларни бажаришни ҳам қийинлаштириб қўювчи асаб касаллигидан азоб чекади. Шунга қарамасдан, у кинематографда муваффақиятли карьерани қурди.Леди Гага
Қўшиқчи тизимли қизил тери силига учраган. У доимий равишда руҳий кўмакка эҳтиёжманд кишиларга пул хайрия қилади ва уларни ёқлаб чиқади.Кайли Миноуг
Австралиялик қўшиқчи 2005 йилда кўкрак саратонига чалинганидан хабар топган. Касалликни енгиб чиққач, у онкологик касалликларнинг ўз вақтида аниқланиши қанчалик муҳимлигини одамларга етказиш учун кўп маблағ сарфлашни бошлади.Хью Жекман
Актёрда 2013 йилда тери саратонини аниқлашди, ўшандан буён у олтита операцияни бошидан ўтказди. Шунга қарамай, у қизғин актёрлик фаолиятида давом этмоқда.
Жекман саратонни тадқиқ қилиш ва бошқа долзарб муаммолар билан шуғулланувчи 27 та ташкилотга ҳомийлик қилади.
Изоҳ (0)