Англия Премьер-лигасининг сўнгги туридан жой олган «Манчестер Юнайтед» — «Кристал Пэлас» ўйинидан сўнг журналистлар мезбонлар устози Жозе Моуриньога битта ҳам савол бермади.
Анжуманга 2—3 нафар журналист ташриф буюрганди. 21 май куни журналистларнинг асосий қисми «Челси», «Манчестер Сити», «Тоттенҳэм» ва айниқса «Ливерпуль» ҳамда «Арсенал»нинг ўйини билан банд бўлиб қолди дейиш мумкин.
Савол берилмаганидан кейин Моуриньо «Яхши, хайр йигитлар», — деб, зални тарк этди.
Изоҳ (0)