Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида ташкил этилган сайёр қабулларда аҳоли мурожаатлари асосида ҳудудда мавжуд муаммолар ўрганилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Булунғур туманидаги «Баркамол авлод» болалар маркази тўгарак раҳбари М.Эргашеванинг шу пайтгача ҳал этилмаган муаммосига ҳам мазкур қабул чоғида ечим топилди.
Марказимизда ёш табиацҳунослар тўгараги бор. Муассасамиз яқинидаги фойдаланилмай турган ер майдонини марказ ихтиёрига бериш ва бу ерда иссиқхона, кичик боғ ташкил этиб амалий машғулотларни шу ерда олиб бориш таклифини билдириб туман ҳокимлиги ва бошқа идораларга кўп мурожаат қилдик. Афсуски, ҳар сафар рад жавоб олардик. Бугунги сайёр қабулдан сўнг мурожаатимиз ижобий ҳал этиладиган бўлди.Шунингдек, Жомбой туманидан Б.Омоновнинг фермер хўжалигидан иш ҳақини ундириш, Г.Тўхтаеванинг ногирон ўғлини даволатиш, С.Мирзаева, М.Хўжамуродованинг ишга жойлашиш бўйича мурожаатлари ҳам ижобий ҳал этилди.М.Эргашева, тўгарак раҳбари