Хитойда бешиктерватар-қисқичбақа (Oratosquilla oratoria ёки оғизоёқли қисқичбақа) номи янги «Лойиҳа 001А» авиаташувчисига ном топиш бўйича интернет-сўровда биринчи ўринни қўлга киритди. Ушбу жониворнинг хитойча номи «пипи-ся»дир, деб келтиради «Газета.ru».
Авиаташувчи бир ой муқаддам Ляонин провинциясининг Далянь шаҳрида сувга туширилган эди.
Мазкур қисқичбақа Осиёнинг бу қисмида анча машҳур таом ҳисобланади.
ХХР мудофаа вазирлиги вакили Ян Юйжин ҳам матбуот анжумани чоғида қисқичбақанинг номини тилга олди. Аммо у авиаташувчига бу ном берилмаслигини, расмий номини кема 2020 йилда, эксплуатацияга киритилганида олишини билдирди.
Изоҳ (0)