Америкалик актёр Брэд Питт рафиқаси Анжелина Жоли ажрашиш учун ариза бергандан сўнг алкоголли ичимликлардан воз кечганлиги ва клюквали шарбатга ўтганлигини маълум қилди. Бу ҳақда у 3 май, чоршанба куни чоп этилган GQ журналига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Питт оилавий ҳаётини алғов-далғов қилиб, ўзига ўзи жабр қилганлигини тан олди.
«Вино ишлаб чиқарадиган корхонамиз бор эди, винони жуда, жуда яхши кўришимга қарамасдан, уни ер билан текислаб ташладим. Бундан бир мунча вақтга узоқлашишим керак эди. Тўғрисини айтганда, ароқ ичиш бўйича руслардан ҳам ўтар эдим. Бунда ҳақиқий профессионал эдим», — деди актёр.
Актёр спиртли ичимлик ўрнини клюквали шарбат ва газли ичимликлар билан босганлигини маълум қилди.
У бир адвокатнинг «Судда ҳеч ким ютиб чиқмайди, судда кимга оғирроқ бўлиши ҳал этилади» деган маслаҳатидан фойдаланганлигидан миннатдор эканлигини билдирди. «Бу ҳақиқат бўлиб чиқди. Сиз бир йил давомида судда ўз қарашларингиз тўғри эканлигини, улар эса аксини исботлашга уринади. Кейин эса барчаси нафрат билан тугаши маълум бўлади. Мен бундан воз кечдим, бахтимга, шеригим ҳам бунга рози бўлди», — дейди актёр.
Изоҳ (0)