Япония пойтахти исталган кишини ҳайратга солишга қодир. Яшил боғлар ва ибодатхоналардан ташқари Япония «гигаполиси» видеоўйинлар ишқибозларига мароқли ҳордиқ чиқариш имконини беради. «Газета.ru» Токио геймерларни нималар билан ўзига жалб этиши ҳақида ҳикоя қилади.
Тута олсанг, олиб кет
Юмшоқ ўйинчоқлар билан ўйналадиган ўйин автоматлари Японияда ҳамон машҳур. Бунинг учун Синдзюку туманидаги Кабукичо кварталида жойлашган SEGA ёзувли бинога кириш кифоя. У ерда бундай автоматлар жуда кўп.
Шу ернинг ўзида файтинг, пойгалар ва бошқа жанрларда ўйнаш мумкин бўлган аркадалар мавжуд. Уларнинг аксариятини бошқа мамлакатларда учратмайсиз. Шунга қарамасдан, аппаратнинг асосий мақсади сиздан кўпроқ иена ундириш эканлигини унутманг.
Коллекцияни тўлдириш имкони
Агар сиз ўйин дисклари қутисини афзал кўрсангиз маҳаллий дўконларга кўз югуртиринг. Токиода қайтариб топширилган ўйинларни яхшигина чегирма биан сотиш тизими ривожланган.
BookOff каби дўконлар одамлар томонидан топширилган китоблар билан савдо қилади. Бу ерда сиз турли консоллар учун ўйинларни топа оласиз.
Японияда ўйин саноатининг йирик компаниялари ва студияларининг офислари жойлашган. Уларнинг ҳаммаси ҳам Токиода жойлашмаган. Бироқ сайёҳлик нуқтаи назаридан Киото ва Осакага ташриф буюриш арзийди. «Марио» яратувчиси Сигэру Миямото ҳам хаёл суриш ва янгилик яратишга кўмак берувчи осуда Киото шаҳрини хуш кўришини таъкидлаган эди.
Япониянинг эски пойтахтида хотира тахтачаси осилган Nintendo’нинг оригинал биносини учратиш мумкин.
Токиодаги Акихабара тумани жуда кўп техникалар, жумладан ўйинлар сотилиши билан машҳур. Бундан ташқари, Япония пойтахтида ўйин приставкаларини жуда фойдали нархда харид қилиш мумкин.
Японияда ўйинлар саундтреклар билан машҳур. Ўйинларда тез-тез машҳур ижрочиларнинг қўшиқларидан фойдаланилади. Япония караокеларга муҳаббати билан машҳур эканлигини ҳисобга олса, сиз ҳам бундай қўшиқлардан бир нечтасини куйлаб кўришингиз мумкин.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)