Ўзбекистон футбол федерацияси қошида ташкил этилган Терма жамоалар маркази фаолияти тугатилди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар берди.
ЎФФ президенти Мираброр Усмоновнинг буйруғига асосан Ўзбекистон терма жамоалар марказининг фаолияти тугатилди, деб ёзилган хабарда. Бунинг сабаблари эса ошкор этилмаган.
Маълумот учун, Терма жамоалар маркази 2009 йилда ташкил қилинган бўлиб, шу йилнинг ўзидаёқ Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилганди. Уни 2010 йилдан буён Асқар Толибжонов бошқарди ҳамда марказ фаолияти якунига қадар унга раҳбарлик қилди.
Терма жамоалар маркази барча турдаги мамлакат термаларини ўзида бирлаштирган ташкилот ҳисобланиб, Ўзбекистон миллий терма жамоасидан тортиб, аёллар термаларига қадар унинг қарамоғида эди.
Кредиторлар талаблари кўрсатилган аризалар Терма жамоалар марказини тугатиш ҳақидаги эълон чиққан вақтдан бошлаб икки ой давомида қабул қилинади.
Изоҳ (0)