Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида яшовчи 11 ёшли опа-сингиллар — Лара ва Мара Бавар тери ва соч пигментларисиз туғилган, аммо бу уларга Nike, Insanis ва Bazaar Kids каби машҳур компанияларининг рекламаларида моделлик қилишида тўсиқ бўла олмади, деб ёзади Afisha Daily.
Бразилияда яшовчи швейцариялик фотосуратчи Винисиус Терранова опа-сингилларнинг ноодатий гўзаллигига биринчи бўлиб ўтган йили эътибор қаратди. Унинг Flores («Ноёб гуллар») фотолойиҳаси Лара ва Маранинг, шунингдек, уларнинг 13 ёшли опаси Шейланинг портретларидан иборат. Шейла эса қизларнинг ота-онаси каби қора танли бўлиб туғилган.
Изоҳ (0)