Курд кўнгиллиларидан иборат «Сурия демократик кучлари» отрядлари Фрот яқинида жойлашган Табка шаҳрининг тарихий марказини ИШИД террорчиларидан тортиб олди. Бу ҳақда SDF қўмондонлиги вакили Таллал Силло баёнот берди, деб хабар қилади «Газета.ru».
Унинг сўзларига қараганда, курд жангчилари террорчиларни тарихий марказдан бутунлай уриб чиқариб, чекинаётганларни таъқиб қилишда давом этмоқда.
«Шаҳарнинг катта қисми SDF қўлида, ёлланмалар унинг шимолий ярмида яна икки нуқтага эга», — деди Силло.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)