Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатида номаълум шахслар инкассация машинасига ҳужум уюштирди. Бунинг оқибатида беш нафар полицияси ҳамда икки нафар қўриқчи ҳалок бўлди, деб хабар беради «Газета.ru».
Жиноятчилар қурбонларини транспорт воситасидан чиқариб, уларни ўлдирди, сўнг пулларни олиб қочиб кетди.
Автомобиль банк бўлинмаларининг пулларини олиб кетаётган эди.
Изоҳ (0)