Олий лига. «Насаф» очко йўқотган турда «Локомотив» 7 та гол фарқи билан зафар қучди
Футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигасида 8-тур беллашувларига якун ясалди.
Қаршининг «Насаф» клуби Навоийда меҳмон бўлиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Йўқотилган икки очко сабаб Рўзиқул Бердиев жамоаси 6-ўринни эгаллаб турибди. Қайд этиш керак, «Насаф» захирасида битта ўйин бор.
Чемпионлик учун асосий даъвогар ҳисобланган «Локомотив» эса мавсумдаги энг йирик ғалабага эришди. Тошкент дербисида «Обод»га қарши саф тортган «темирйўлчилар» 7:0 ҳисобида зафар қучди.
«Локомотив»ни ёрқин ғалаба билан табриклайман. Бугун бизнинг кунимиз эмасди. Рақиб барча ҳужумини гол билан якунлади, биз эса хатто пенальтидан ҳам гол ура олмадик.Рауф Инилеев, «Обод» бош мураббийи
Ўзбекистон Олий лигаси 8-тур беллашувлари 29 апрель, шанба
Изоҳ (0)