Америкалик рассом ва сураткаш Карсон Дэвис Браун Instagram’даги саҳифасига ўзининг икки санъатга оид лойиҳаси доирасида яратилган ишларни жойламоқда. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Биринчи лойиҳа Mass деб номланиб, у супермаркет ва бошқа жамоат жойларидаги бир тур ва бир хил рангда бўлган товарларни суратга олишни кўзда тутади.
New American Quilts номли иккинчи лойиҳа доирасида Браун Instagram’га токчаларга нақш ҳосил қилган ҳолда жойлаштирилган товарлар расмини жойламоқда.
Қайд этилишича, Браун ушбу ишларни амалга ошириш учун ҳеч қачон жамоат жойи раҳбариятидан рухсат сўрамайди.
Расм олгач эса товарларни шундай қолдирганча у ердан шунчаки кетади.
Изоҳ (0)