Теҳроннинг «Истиқлол» футбол клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Жалолиддин Машариповни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Championat.asia» нашри маълумот берди.
Машарипов ҳуқуқий жиҳатдан «Пахтакор»га тегишли бўлса-да, айни пайтда «Локомотив» клубида ижара асосида тўп сурмоқда. Унинг Осиё Чемпионлар лигасида намойиш қилаётган ўйини форс клубини қизиқтириб қўйган бўлиши мумкин.
Боиси «Локомотив» ОЧЛ гуруҳ босқичида айнан «Истиқлол» билан тўқнаш келди. Теҳронда эронликлар 2:0 ҳисобида зафар қучган бўлса, Тошкентда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Маълумот учун: «Истиқлол» қишда «Локомотив»нинг бошқа бир аъзоси Сервер Жепаров билан 1,5 йиллик шартнома имзолаган бўлиб, ФИФАнинг қарори туфайли уни рўйхатдан ўтказа олмаган ва «Сепахон»га ижарага берганди. Ярим йиллик тақиқ ёзда тугайди. Бу эса «Истиқлол»га Машариповни сотиб олиш имкониятини бериши мумкин.
Изоҳ (0)