Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Григорий Колосовский ҳамда Виктор Жалиловни ҳам ишдан четлатди. Бу ҳақда «Championat.asia» нашри маълумот берди.
Аниқлик киритилишича, раҳбарият алмашгач одатда мураббийлар ўз ишини давом эттириши мумкин эди. Бироқ янги раҳбарият янги коллективни шакллантиришни мақсад қилган.
Клуб аввалроқ Самвел Бабаяннинг Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги ёрдамчиси Равшан Ҳайдаровга 20 кун деганда чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйганди. Энди эса термадаги иккинчи ёрдамчи Виктор Жалилов ҳам унинг ёнига қўшилди.
«Пахтакор» яқин кунлар ичида ўзининг янги дастурини оммага эълон қилиши мумкин. Айни вақтда клуб хориждан мураббий излаш ишлари билан банд.
Айни вақтда жамоани Жасур Абдураимов вақтинча бошқариб турибди. Унинг бошқарувида «Пахтакор» илк ўйинида «Навбаҳор»ни мағлуб этишга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)