Пойтахт Тошкент мезбонлик қилган бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогида ўзбекистонлик Анастасия Сердюкова бронза медалини қўлга киритди.
Спортчи тасмада машқ бажаришда ҳакамлар эътирофига сазовор бўлди ҳамда шоҳсупадан жой олди. Кейинроқ Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти Лола Каримова-Тиллаева ўзининг Instagram саҳифасида Сердюковани табриклади.
Ўзбекистонлик гимнастчимиз Анастасия Сердюковани Тошкент шаҳрида бадиий гимнастика бўйича бўлиб ўтаётган Жаҳон кубоги босқичида бронза медалини қўлга киритгани билан чин қалбимдан табриклайман.Маълумот учун, Тошкентдаги Жаҳон кубогида Австралия, АҚШ, Болгария, Индонезия, Испания, Исроил, Норвегия, Словения, Таиланд, Финляндия, Швейцария, Япония ҳамда МДҲ давлатларидан юзга яқин гимнастикачи иштирок этганди.
Изоҳ (0)