Ливан ҳарбий-ҳаво кучлари вертолётлари 24 апрель, душанба куни Сурия билан чегарадаги Рас-Баалбак ва Ал-Каа шаҳарлари чекка қисмидаги террорчилар лагерларига рейдларни амалга оширди. Бу ҳақда LBC телеканали хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
Ҳужумлардан бири давомида ракеталар ИШИД гуруҳи дала қўмондонлари йиғилиш ўтказаётган жойга учирилган.
Операция натижасида 20 дан ортиқ жангари ўлдирилган ва яраланган. Бир вақтнинг ўзида Ливан армияси артиллерияси террорчиларнинг яқин-атрофдаги тоғ дараларидаги ўт очиш позицияларини йўқ қилди.
Ливан қўшинларининг операцияси Сурия ҳарбий-ҳаво кучларининг Дамашқдан 60 километр масофадаги Ғарбий Калямун тоғ ҳудудидаги ИШИД базаларига ҳужуми билан бир пайтда амалга оширилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)