Футбол бўйича Англия кубогининг финали Лондон дербисига айланадиган бўлди.
Ярим финалнинг иккинчи ўйинида Арсен Венгер бошчилик қилаётган «Арсенал» футболчилари «Манчестер Сити» устидан 2:1 ҳисобида зафар қучди. Учрашувда ҳисоб «шаҳарликлар» томонидан очилганига қарамай, якунда «Арсенал» ўз иродасини намойиш қила олди.
Шу тариқа Хосеп Гвардиола Англиядаги илк мавсумида совринсиз қоладиган бўлди. Унинг жамоаси тўрт фронтда кураш олиб борди ва уларнинг бирортасида ҳам зафар қуча олмади. Аввалига Чемпионлар лигасидан чиқиб кетган «Сити», айни пайтга келиб АПЛ чемпионлиги учун имкониятларини деярли йўқотиб бўлган.
Англия Лига кубогида Манчестер шаҳрининг бошқа бир клуби — «Юнайтед» бош совринни қўлга киритди. Англия кубоги эса «Челси» ёки «Арсенал» клубларидан бирига насиб қилади.
«Челси» ярим финалнинг биринчи ўйинида АПЛ чемпионлиги учун курашаётган «Тоттенҳэм» билан беллашиб, 4:2 ҳисобида зафар қучганди.
Англия кубоги Ярим финал 23 апрель, якшанба
Изоҳ (0)