«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурига мувофиқ 2016/2017-ўқув йилидаги 450 минг битирувчини иш билан таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланган, деб хабар беради ЎзА.
Жумладан, 800 дан ортиқ ихтисослаштирилган бўш иш ўринлари ярмаркасини бевосита касб-ҳунар коллежларида ўтказиш мўлжалланмоқда.
Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган талабаларга 360 миллиард сўмлик имтиёзли кредитлар ажратиш, ногирон ва кам таъминланган оилалар фарзандлари бўлган коллеж битирувчилари учун 50 мингта иш ўрнини банд қилиш режалаштирилган. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)