Англиянинг «Лестер» клубини сенсацион равишда мамлакат чемпионига айлантирган ва келаси мавсумнинг ўзидаёқ истеъфога чиқарилган италиялик мутахассис Клаудио Раньери кўҳна қитъада «Барселона» даври тугади деган фикрда.
Ўз вақтида Европада «Манчестер Юнайтед», «Аякс», «Ювентус», «Милан», «Интер» каби клублар давр сурганди. Кейинроқ эса катта саҳнага «Барселона» ва «Реал» клублари чиқиб келди. Бугун айтишим мумкинки, «Барселона» учун барчаси тугади.Маълумот учун, «Барселона» қаторасига иккинчи бор Чемпионлар лигасининг чорак финалидан ўта олмади. Бир йил муқаддам Мадриднинг «Атлетико» клуби «Барса»ни чорак финалда қолдириб кетган бўлса, бу сафар Туриннинг «Ювентус»и шунга муваффақ бўлди. Каталониялик футболчилар ҳар икки ўйинда ҳам «Ювентус» дарвозасига йўл топа олмади.Клаудио Раньери, италиялик мутахассис
Аввалроқ «Барселона» бош мураббийи Луис Энрике мавсум якунига етгач истеъфога чиқиши ҳақида айтиб ўтганди.
Изоҳ (0)