А серия. Милан дербисида 4 та гол урилди, «Барса»га 3 та гол урган «Юве» «Пескара»га бунча уролмади
Италия А серияси клублари 32-тур ўйинларини якунлаб берди.
Чемпионлик учун асосий даъвогар «Ювентус» сафарда «Пескара»ни мағлуб этишга муваффақ бўлди — 2:0. Бу билан туринликлар кетма-кет скудетто учун навбатдаги қадамни ташлади.
Боиси «Ювентус»ни таъқиб қилиб келаётган «Рома» ўз майдонида 2 очко йўқотди. Римликлар «Аталанта» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
«Рома»ни қувлаб келаётган «Наполи» эса йирик ғалабани қўлга киритди ва очколар фарқи 2 та қолишини таъминлади.
Турнинг марказий ўйини Милан дербиси шаклида ўтиб, унда ғолибни аниқлашнинг иложи бўлмади — 2:2.
Изоҳ (0)