Англия Премьер-лигасининг 33-туридан жой олган яна икки учрашув ўз якунига етди. Шанба оқшомида эса 7 та ўйин бўлиб ўтганди.
«Ливерпуль» клуби турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олиши учун «Вест Бромвич» майдонида зафар қучиши керак эди. Роберто Фирмино томонидан киритилган ягона гол бунинг учун етарли бўлди ва «мерсисайд» клуби «Сити»дан яна ўзиб кетди.
Маълумот учун, «Ливерпуль» 2008/09 йилги мавсумдан буён «Вест Бромвич»ни мавсумдаги ҳар икки ўйинда ҳам мағлуб эта олмаётганди. Орадан 8 йил ўтиб Юрген Клопп шунга муваффақ бўла олди. Томонларнинг «Энфилд»даги ўйини 2:1 ҳисобида ўз якунига етганди.
Турнинг марказий ўйинида Жозе Моуриньо шогирдларини ўзининг собиқ жамоаси «Челси»га қарши бошлаб чиқди. Томонларнинг Лондонда ўтган ўйини «аристократлар»нинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етганди. «Олд Траффорд»да эса «Юнайтед» чемпионлик сари одимлаётган клубни тўхтатишга эришди.
Аввалроқ «Тоттенҳэм» бош мураббийи Маурисио Почеттино интервью бериб, агар мазкур беллашувда «Челси» ғолиб чиқса, чемпионлик учун кураш тугашини тахмин қилганди. Энди «Челси» ва «Тоттенҳэм» клублари орасидаги фарқ мавсум якунига 5 та тур қолганида 4 очкони ташкил қилмоқда. Демак, чемпионлик учун рақобат давом этади.
Англия Премьер-лигаси 33-тур беллашувлари 16 апрель, якшанба