Дортмунднинг «Боруссия» клуби меҳмонхонадан чиқиб, стадион сари интилиши олдидан автобус яқинида портлаш содир бўлганди. Бунда жамоанинг испаниялик футболчиси Марк Бартра жароҳатлангани айтилганди.
Немис нашрларининг маълум қилишича, воқеа содир бўлиши билан шифохонага етказилган Марк Бартра муваффақиятли операция қилинган. Унинг қўлига ойна синиқлари ва яна бошқа зарралар кириб кетганди дейилади хабарларда.
Айни вақтда Бартра ўзини яхши ҳис қилмоқда. Аммо бу унинг «Монако»га қарши ҳаракат қила олишини билдирмайди.
Изоҳ (0)