Британиянинг Халл шаҳрида Lego ғиштчаларидан наргис гуллар майдони ясалди. Вақтинча инсталляция Халл шаҳрининг маданияти ва санъатини ёритишга бағишланган Hull’s City of Culture 2017 фестивали учун яратилган, деб ёзади TJournal.
Айни вақтда Халл шаҳрида наргис гуллар гулламоқда ва ташкилотчиларнинг ғоясига кўра, ноодатий майдон шаҳарни янада ёрқин қилишга ёрдам беради.
Экспозицияни Британиядаги Lego’нинг ягона сертификатлаштирилган конструктори Дункан Титмарш йиғди. 1 700 та гулни яратиш учун унга 146 минг дона Lego қисмлари керак бўлди.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари пластик гуллар суратини ўртоқлашга киришди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)