«Tripadvisor.com» фойдаланувчилар берган овозларга таяниб, дунёнинг энг яхши авиакомпаниялари рейтингини тузди, деб ёзади «Ведомости».
Юқори ўнликда Emirates етакчилик қилди. Компания, шунингдек, Африка ва Яқин Шарқ мамлакатлари орасида ҳамда «Экономкласс» ва «Биринчи класс» категорияларида биринчи бўлди.
Иккинчи ўринни фойдаланувчилар Singapore Airlines’га берди. Авиакомпаниянинг бу йилги рейтингдаги яна бир ғалабаси — Осиё-Тинч океани минтақасидаги ташувчилар орасида.
Юқори учликка Бразилиянинг кичик арзон ташувчиси — Azul авиакомпанияси якунлади.
Тўртинча ўринда яна бир арзон авиакомпания — JetBlue Airways. У асосан АҚШ, Кариб ҳавзаси, Мексика, Багама ва Бермуда оролларига рейсларни амалга оширади.
Бешинчи ўринда Air New Zealand компанияси жойлашди. Фойдаланувчилар унга Best Premium Economy мукофотини ҳам беришди.
Олтинчи поғонани Korean Air эгаллади. У дунёнинг 45 мамлакатидаги 128 та шаҳарга рейсларни амалга оширади.
Япониянинг флагман ташувчиси — Japan Airlines кейинги ўринни банд этди.
Саккизинчи ўринга фойдаланувчилар THAI Smile’ни лойиқ кўрди. Thai Air авиакомпаниясининг шўъбаси айни пайтда асосан ички рейсларни амалга оширади.
Яна бир маҳаллий авиаташувчи — Alaska Airlines’нинг қатнов тармоғи АҚШ, Канада ва Мексикадаги 92 та шаҳарни қамраб олади.
Юқори ўнликка Индонезиянинг миллий авиакомпанияси — Garuda Indonesia якун ясайди.
Изоҳ (0)