ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашаётган АҚШ бошчилигидаги коалиция Мосулга янглиш берилган авиазарбалар оқибатида ҳалок бўлган тинч аҳоли ўлими учун жавобгар, халқаро ҳамжамият ушбу фактлар юзасидан суриштирув ўтказиши лозим. Мосул шаҳри мэри Ҳусайн Хажим мазкур баёнот билан чиқиш қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Ҳарбий хатоларга йўл қўйилган. Коалиция кучлари мазкур қурбонлар ва янглиш тарзда берилган зарбалар учун жавобгар. Ушбу ҳодисалар қурбонлари оилаларига товон пули тўланишига умид қиламан.Мансабдорнинг сўзларига қараганда, 17 март куни коалиция Мосулнинг ғарбий қисмини бомбардимон қилганда 100 дан ортиқ одамнинг ҳалок бўлганлиги ўша пайтда коалиция кучларининг зарур маълумотга эга бўлмаганлиги оқибатидир.Ҳусайн Хажим, Мосул шаҳри мэри
Сиз ва барча ОАВлар воситасида ушбу мавзу халқаро суриштирувсиз ўтиб кетмаслигини талаб қиламиз. Маҳаллий суриштирув билан чекланиб қолмаймиз. Нима юз берганлигининг сабабини билишимиз лозим.Ҳусайн Хажимнинг сўзларига қараганда, портлашлардан сўнг уйларнинг вайроналари остидан 125 нафар тинч аҳоли жасади олиб чиқилган. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Ҳусайн Хажим, Мосул шаҳри мэри
Изоҳ (0)