Биринчи босқичда фойдаланилган Falcon 9 ракетасини такрорий учирган SpaceX компаниясининг раҳбари Элон Маск бу воқеани космик парвозлардаги инқилоб деб атади, деб ёзади TJournal.
Шунингдек, Маск Twitter’даги саҳифасида компаниянинг эндиги мақсади қўниш амалга оширилгандан 24 соат ўтиб ракета ташувчини қайта учириш эканлигини маълум қилди.
«Ғаройиб кун, биринчи босқичнинг илк қайта парвози, бу космик саноат учун ажойиб кун: ракета ташувчининг энг қиммат қисми — тезлатгичнинг биринчи босқичини қайта қўллай олиш космик парвозлардаги улкан инқилоб», — дейди Элон Маск.
Falcon 9 ракетаси 30 мартдан 31 мартга ўтар кечаси қайта учирилди. Ракета орбитага SES-10 сунъий йўлдошини олиб чиқди, шундан сўнг Атлантика океанидаги сузувчи платформага муваффақиятли қўнди.
Изоҳ (0)